Навоий давлат педагогика институти

Навоий давлат педагогика институти — педагог кадрлар тайёрлайдиган давлат олий ўқув юрти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан 1992-йил 15-мартда Тошкент педагогика институтининг Навоий филиали (1983-йил асос солинган) негизида Навоий шаҳрида ташкил этилган. Институтда 7 факултет (физикаматематика, бошланғич таълим методикаси ва мусиқа, табиацҳунослик, жисмоний тарбия, ўзбек филол.си, тарих, хорижий тиллар), 25 кафедра, 10 дан ортиқ ўқув ва илмий лаборатория бор. Кутубхонасида 100 мингдан ортиқ асар сақланади (2003). Институт қошида ихтисослашган академик лицей мавжуд. Институтда 16 таълим йўналиши (бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, математика-информатика, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, қозоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, инглиз тили ва адабиёти, геогр. ва иқтисодий билим асослари, биол., кимё ва экология, физика-астрономия, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, мактабгача таълим ва болалар спорти, мусиқий таълим, тасвирий санъат ва мухандислик графикаси) бўйича бакалаврлар, информатика, ўзбек тили, тарих мутахассисликлари бўйича магистрлар, ижтимоий фалсафа ихтисослиги бўйича аспирантурада илмий педагогик кадрлар тайёрланади. 2002/2003 ўқув йили институтда 5200 талаба таълим олди; 355 ўқитувчи, жумладан, 18 фан доктори ва профессор, 60 фан номзоди ва доцент ишлади. Институт фаолияти Р. Раҳмонов, У. Т. Турниёзов, Т.Г.Гулбоев, П. Мусаев, Г. Т. Темиров, О. Файзиев, М. Олтинов, Б. Ф. Избосаров, К. С. Холиқов, Ш. Ж. Муҳаммадиев, А. Зайниддинова, Р. А. Рўзиев, М. Фармонова каби профессорўқитувчилар номи билан боғлиқ. 2003-йилгача институтда 9,5 мингга яқин мутахассис тайёрланди. 1985-йилдан "Лайли" ашула ва раке ансамбли фаолият кўрсатиб келмоқда.[1]

Навоий давлат педагогика институти
Манзили
Навоий шаҳри, Ибн Сино 45
Веб-сайти  нспи.уз

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил