Эркин Воҳидов
Эркин Воҳидов (1936-йил 28-декабр, Олтиариқ тумани, Фарғона вилояти, Ўзбекистон ССР – 2016-йил 30-май, Тошкент, Ўзбекистон) – таниқли ўзбек шоири, драматурги, адабий таржимони ва давлат арбоби[1]. Воҳидов ўз шеърларини ёзиш билан бир қаторда таниқли хориж ижодкорлари, жумладан, Александр Твардовский, Жоҳанн Wолфганг вон Гоэтҳе, Муҳаммад Иқбол, Расул Ҳамзатов ҳамда Сергей Есенин асарларини юксак маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган. Айниқса, шоирнинг Есенин асарларидан ҳамда Гоэтҳенинг „Фауст“ асарини қилган таржималари эътиборга лойиқдир.
Эркин Воҳидов | |
---|---|
Таваллуди |
28-декабр 1936-йил |
Вафоти |
30-май 2016-йил (79 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
Ижод қилган тиллари | Ўзбек тили |
Фуқаролиги | СССР → Ўзбекистон |
Мукофотлари | |
Турмуш ўртоғи | Гулчеҳра Воҳидова |
Болалари | Хуршид Воҳидов |
Отаси | Чуянбой Воҳидов |
Онаси | Розияхон Воҳидова |
Воҳидов 1983-йил Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти билан тақдирланган. 1987-йил Ўзбекистон халқ шоири унвонини олган. 1999-йилда эса олий даражадаги Ўзбекистон Қаҳрамони мукофотига сазовор бўлган[2].
Воҳидовнинг шеърлари ўзбеклар орасида яхши танилган ва тез-тез тўпламларда чоп этилади. Шоирнинг бир неча шеърига куй басталанган, жумладан, Шерали Жўраев томонидан. 2020-йилнинг октябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилганлигининг 75 йиллиги муносабати билан Воҳидовнинг „Инсон“ шеъри асосида ёзилган „Ҳуман“ (Инсон) ашуласи араб, инглиз, италян, қозоқ, рус, тожик, турк ва ўзбек тилларида тақдим этилди[3].
Ҳаёти
editЭркин Воҳидович Воҳидов 1936-йилнинг 28-декабрида Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган[4][5]. Ўқитувчи бўлиб ишлаган отаси Чўянбой Воҳидов Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, қайтиб келганидан кейин вафот этган. Воҳидов ўша пайтда тўққиз ёшда бўлган. Воҳидов ўша давр қийинчиликларини шундай эслайди:
Отам фронтда эканида онам қишлоқ кенгашида котиба бўлиб ишлар, қийинчилик билан кун кечирар эдик. Жўхори поясини шимиб тилимни қонатганим, болаларга қўшилиб кунжара еганим учун онам юзимга шапалоқ ургани ва ўзи кечгача йиғлаганини унутмайман.[6]
1945-йил Воҳидов онаси Розияхон Воҳидова билан Тошкентга кўчиб борган[5]. Онаси ҳам кўп ўтмай оламдан ўтган. Воҳидов тоғаси Каримбой Соҳибоев қўлида катта бўлган[5]. Воҳидовнинг шеъриятга бўлган қизиқишини тоғаси уйғотган:
Тоғам касби юрист бўлса ҳам адабиёт ва санъатга қизиққан, шеъриятни нозик тушунадиган киши эди Уйимизга тез-тез келиб турадиган шоир Чустий, хонандалар ака-ука Шожалиловлар, Маъруфхўжа Баҳодиров, буюк олим ва таржимон Алихон Соғуний, оддий почта хизматчиси Мулла Шукуржон, савдо ходими Акмалхон акаларнинг зукко баҳсларига маҳлиё бўлиб ўтирардим. Улар Ҳофиз, Навоий, Бедил, Фузулий байтларини таҳлил қилиб, ҳар бирлари ўзларича талқин қилишарди. Бу суҳбатлар ичкиликсиз, фақат шеър ва қўшиқ кайфи билан, аския завқи билан музайян бўларди.[6]
Воҳидов 1960-йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон миллий университети) филология факултетини тамомлаган. Сўнг турли нашриёт ва газета-журналларда ишлаган. Шоир 2016-йилнинг 30-майида 79 ёшда вафот этди[7].
Ижоди
editВоҳидов 1960-йилдан 1963-йилгача „Ёш гвардия“ журнали муҳаррири ўлароқ ишлаган. 1975—1982-йилларда журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаган. 1963—1970-йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти бош муҳаррири, 1985—1987-йилларда эса директори бўлиб ишлаган. 1982—1985-йилларда „Ёшлик“ ойлик журнали бош муҳаррири лавозимида ишлаган.[8] Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин Ўзбекистон Олий Мажлиси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси (1995—2005) ҳамда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (2005—2009) лавозимларида ишлаган.[9]
Воҳидов ўқувчилик йилларида шеър ёза бошлаган. Илк шеъри 14 ёшида „Муштум“ журналида чоп этилган.[6] Шоирнинг илк шеърий тўплами „Тонг нафаси“ китоби бўлиб, у 1961-йил босилиб чиққан. 1987-йил „Шоиру, шеъру шуур“ номли асари нашр қилинган. Воҳидов уч песа ҳам ёзган. Булар „Олтин девор“, „Истанбул фожиаси“ ҳамда „Иккинчи тумор“ песаларидир. „Олтин девор“ комедияси Покистоннинг Лоҳур шаҳри театрида қўйилган.
Назмий асарлари
editҚуйида Воҳидовнинг шеърий тўпламлари келтирилган:
- „Тонг нафаси“ (1961)
- „Қўшиқларим сизга“ (1962)
- „Юрак ва ақл“ (1963)
- „Менинг юлдузим“ (1964)
- „Нидо“ (1965)
- „Лирика“ (1965)
- „Палаткада ёзилган достон“ (1967)
- „Ёшлик девони“ (1969)
- „Чароғбон“ (1970)
- „Қуёш маскани“ (1972)
- „Достонлар“ (1973)
- „Муҳаббат“ (1976)
- „Тирик сайёралар“ (1978)
- „Руҳлар исёни“ (1980)
- „Шарқий қирғоқ“ (1980)
- „Келажакка мактуб“ (1983)
- „Бедорлик“ (1985)
- „Ҳозирги ёшлар“ (1986)
- „Сайланма“
- „Биринчи жилд: Муҳаббатнома“ (1986)
- „Иккинчи жилд: Садоқатнома“ (1986)
- „Дарахтлар суҳбати“ (1988)
- „Куй авжида узилмасин тор“ (1991)
- „Ўртада бегона йўқ“ (1991)
- „Яхшидир аччиқ ҳақиқат“ (1992)
- „Қумурсқалар жанги“ (1993)
- „Менинг юлдузим“ (2000)
- „Сайланма“
- „Биринчи жилд: Ишқ савдоси“ (2000)
- „Иккинчи жилд: Шеър дунёси“ (2001)
- „Учинчи жилд: Умрим дарёси“ (2001)
- „Ўзбегим: Шеърлар“ (2005)
- „Ўзбегим“ (2006)
- „Орзули дунё“ (2010)
- „Табассум“ (2010)
- „Янги шеърлар“ (2014)
- „Замин сайёраси“ (2014)
- „Девон: Сенга бахтдан тахт тиларман“ (2015)
- „Инсон“ (2015)
- „Сайланма“
- „Биринчи жилд: Баҳор таровати“ (2015)
- „Иккинчи жилд: Ёз ҳарорати“ (2015)
- „Учинчи жилд: Куз саховати“ (2016)
- „Тўртинчи жилд: Қиш ҳаловати“ (2016)
Насрий асарлари
edit- „Адабий портретлар“ (1985) (ҳаммуалиф)
- „Шоиру, шеъру шуур“ (1987)
- „Изтироб“ (1991)
- „Сайланма“
- „Сўз латофати“ (2014)
- „Сайланма“
- „Бешинчи жилд: Қалб садоқати“ (2018)
- „Олтинчи жилд: Эрк саодати“ (2018)
Рус тилида чоп этилган шеърий тўпламлари
editВоҳидовнинг кўп шеъри рус тилига таржима қилинган. Қуйида шоирнинг рус тилида чоп этилган тўпламлари келтирилган.
- „Лирика“ („Лирика“) (1970)
- „Стихи“ („Шеърлар“) (1974)
- „Узелок на памят“ („Учи тугилган рўмолча“) (1980)
- „Восстаниэ бессмертних“ („Руҳлар исёни“) (1983)
- „Линия жизни“ („Ҳаёт йўли“) (1984)
- „В минуту песни не порвис, струна…“ („Куй авжида узилмасин тор“) (1986)
Адабий таржималари
editВоҳидов кўплаб хориж ижодкорлари, жумладан, Александр Блок, Александр Твардовский, Фриэдрич Счиллер, Жоҳанн Wолфганг вон Гоэтҳе, Леся Украинка, Михаил Светлов, Муҳаммад Иқбол, Расул Ҳамзатов, Сергей Есенин ҳамда Силва Капутикян асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Хусусан, шоир 1974-йил Гоэтҳенинг „Фауст“ асарини ўзбекчага ўгирган. Шоир Есенин шеърларини айниқса юксак маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган. Қуйида Есениннинг видолашиш шеъри бўлмиш „Хайр энди, хайр, дўстгинам“ (1925) шеърининг Воҳидов қилган таржимаси келтирилган.
Русчаси
До свиданя, друг мой, до свиданя. |
Воҳидов таржимаси
Хайр энди, хайр, дўстгинам, |
Воҳидов шеърлари эса немис, франсуз, инглиз, урду, ҳинд, араб ва бошқа туркий тилларга таржима қилинган.[10] Совет шоири Роберт Рождественский Воҳидов асарларини жуда юқори баҳолаган.
Қуйида шоирнинг „Ўзбегим“ шеърининг инглизча таржимасидан парча келтирилган:[11]
Оригинали
Ортда қолди кўҳна тарих, |
Инглизча таржимаси
Лефт беҳинд ис олд ҳисторй |
Куй басталанган шеърлари
editВоҳидовнинг кўп шеърига ўзбек ижодкорлари қўшиқ басталаган. Булар орасида энг таниқлилари Шерали Жўраев ижро этган „Инсон“ ҳамда „Ўзбегим“ ашулаларидир.
Шеър ёзилган йил | Шеър номи | Ашула номи | Ижрочи | Бастакор |
---|---|---|---|---|
1956 | Камтарлик ҳақида | Юрсин карвонлар (фақат ашула нақорати) | Юлдуз Усмонова | |
1959 | *** | Севги | Наргиз | |
Ўн саккизга кирмаган ким бор | Фаҳриддин Умаров | |||
1961 | Ёшлик | Ёшлигим (фақат куплетлар; „Миллион роз“ ашуласининг ўзбекчаси) | Муҳаббат Меҳмонова | Раимондс Паулс |
1964 | *** | Болаларни шайтонлардан қўрқитмангиз | Рустам Ғоипов | |
1967 | Барча шодлик сенга бўлсин | Барча шодлик сенга бўлсин | Шоҳруххон ва Нилуфар Усмонова | Шоҳруххон |
Дўст билан обод уйинг | Дўст билан обод уйинг | Гулбаҳор Эрқулова | ||
Уйғотмагил… | Уйғотмагил | Равшан Зокиров | Равшан Зокиров | |
1968 | Тола соч | Ҳабиби | Бунёдбек Саидов | Алишер Шайдо |
Севги | Севги | Бобур Юсупов | Бобур Юсупов | |
Ўртада бегона йўқ | Ўртада бегона йўқ | Шерали Жўраев | ||
Ўзбегим | Ўзбегим | |||
Ўзбегим | „Сетора“ гуруҳи | |||
1973 | Инсон | Ҳуман/Ода о человеке | Озодбек Назарбеков, Дилафруз Рустамова, Олег Газманов, Омирқул Айниязов, Зафар Абдуалимов, Рафет Эл Роман, Аҳмад Ал-Хурайбий, Алессандро Сафина | Нодир Умаров |
Инсон | Шерали Жўраев | |||
1976 | Бир қадам | Бир қадам | Зулайҳо Бойхонова | |
1977 | Навоий ғазалига мухаммас | Кема | Шерали Жўраев | |
1988 | Яхшидир аччиқ ҳақиқат | Аччиқ ҳақиқат | ||
1994 | Биз англамаган жаҳон экан ишқ | Ишқ | Абзал Ҳусанов | Абзал Ҳусанов |
1998 | *** | Моҳитабоним | Зиёда Қобилова |
Мероси
editВоҳидов ўзбекларнинг энг севимли шоирларидан бири. Ўзбекистонда кўплаб муассаса ва жойларга шоир номи берилган. 2018-йилда Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернат очилди.[12] 2019-йилда эса шаҳарда Эркин Воҳидов мемориал музейи очилди.[13]
Воҳидов ҳаёти ва ижоди ҳақида кўплаб китоб ёзилган, шу жумладан, „Эркин Воҳидов сабоқлари“ (2016), „То қуёш сочгайки нур“ (2016), „Сўз сеҳри“, „Ўзбегимнинг Эркин ўзбеги“ китоблари.
Манбалар
edit- ↑ "Воҳидов, Эркин". Энсиклопедик луғат. 1. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 166. 5-89890-002-0.
- ↑ „Эркин Вахидов“ [Эркин Воҳидов] (русча) (деадлинк). Литературе.уз. 2012-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 14-феврал 2012-йил санасида архивланган)
- ↑ Мўминова, Муножат. „„Инсон“ қасидасини 8 тилда қўшиқ қилиш ғояси қандай пайдо бўлди?“. Юз (2020-йил 23-октябр). Қаралди: 2020-йил 24-октябр.
- ↑ ; Р. ШокироваЎзбек адиблари. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 2016.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Тоғаси қўлида тарбияланган халқ шоири“ (уз). кун.уз. Қаралди: 2023-йил 31-март.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Ғуломова, Назира. Она тили ва адабиёт. Тошкент: „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси, 2014.
- ↑ „Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов вафот этди“. ББC Ўзбек хизмати (2016-йил 30-май). Қаралди: 2018-йил 12-апрел.
- ↑ „Эркин Воҳидов“. Зиёуз. Қаралди: 2012-йил 11-феврал.
- ↑ „Руководство страны соболезнует в связи с кончиной Эркина Вахидова“ (русча). Газета (2016-йил 31-май). Қаралди: 2018-йил 13-апрел.
- ↑ Раҳматулла Иноғомов; Иброҳим Ғафуров (2000–2005). "Воҳидов, Эркин". Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси.
- ↑ Бодроглигети, Андрас Ж. Э.. Модерн Литерарй Узбек. ЛИНCОМ Публишерс, 2003. ИСБН 978-3895866951.
- ↑ „Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернат очилди“. Газета (2018-йил 5-сентябр). Қаралди: 2020-йил 26-декабр.
- ↑ „Фарғона водийси – ўзбек шеърияти бешиги“. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (2019-йил 4-сентябр). Қаралди: 2020-йил 26-декабр.
Ҳаволалар
editВикиомборда Эркин Воҳидов ҳақида туркум мавжуд |
- Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 7-август 2018-йил санасида архивланган)